Нўъмон Ҳасанов: “Локомотив” билан ўйинда икки очко йўқотдик"
17 май 2017 20:07
Янгиликлар
Нўъмон Ҳасанов: “Локомотив” билан ўйинда икки очко йўқотдик"
“Қўқон-1912” – “Локомотив” учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида жамоамиз мураббийи Нўъмон Ҳасанов қатнашди.
Ўйин чиройли ва томошабоп бўлди. Дуранг ўйнаган бўлсак-да, икки очкони йўқотдик деб ўйлайман. Бугун ютишимиз лозим эди. Аммо рақибимизнинг номдор эканлигини ҳам унутмаслик керак. Мамлакатмизнинг энг кучли жамоаси билан тенгма-тенг ўйнадик. Ғалабани қўлдан бой берганимиз аламли бўлди.
- Жамоа бугун ўзига хос рекорд қайд этди. 1998 йилда қўқонликлар қаторасига тўққизта учрашувда мағлубиятга учрашмаган эди. Бу ҳақида билармидингиз?
- Йўқ. Бу ҳақида энди эшитиб турибман. Бир нарсани айтишим мумкинки, ҳар бир мураббий доимо жамоасининг ғалабаси ҳақида ўйлайди. Мен ҳам ҳамиша яхши натижа қайд этишни истайман. Кези келганда, бизни стадионда тинимсиз равишда қўллаб-қувватлаб турган мухлисларимизга ўз миннатдорчилигимни изҳор этмоқчиман.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар