UZ

Сўнгги янгиликлар

14:41Дмитрий Ан қирғиз жамоасини бошқаради  0 14:18"Атлетико" футболчиси ЖЧни ўйлаб жамоадан кетмоқчи  1 13:51"Манчестер Сити"нинг ўтмишдаги рекорд трансфери тўртинчи марта ҳибсга олинди  0 13:22"Интер" Милан дербиси олдидан икки футболчисини йўқотди  0 12:50ЖЧ олдидан: "Челси" футболчиси ўзига жамоа қидирмоқда  1 12:22"Барселона" сардори қишда жамоани тарк этиши мумкин  3 11:56"Реал"нинг аргентиналик футболчиси Мастантуоно Ламин Ямаль ҳақида тўхталди  0 11:33"Реал" асосий ўйинчиларидан бири яна жароҳат олди  2 10:58"Арсенал" ўз етакчиси билан янги шартнома имзолашга яқин  0 10:32Ибрагимович Ла Лига, Премьер-лига ва А Серияда ўйнаш ўртасидаги фарқларни тушунтирди  3 10:05Эксперт фикри. Ёрқин Назаров: “Жаҳон чемпионатида музқаймоқ еб келиш эмас, муносиб ўйин кўрсатишимизга умид ва ишонч уйғонди”  6 09:18Роналду Оқ уйга ташрифидан сўнг Трампга мурожаат қилди  15 08:54"Арсенал" асосий футболчиси жиддий жароҳат олди  0 08:30Ўзбекистон МТЖ 9 йилдан сўнг ушбу натижага эришди  17 08:03Суперлига. Бугун бизни Марказий учрашув кутмоқда  9

Нўъмон Ҳасанов: "Бу учрашувда мураббийлар тактикаси катта роль ўйнайди" Янгиликлар

Нўъмон Ҳасанов: "Бу учрашувда мураббийлар тактикаси катта роль ўйнайди"

Тажрибали мутахассис, ўз вақтида "Пахтакор" ва "Насаф" жамоаларида тўп тепган Нўъмон Ҳасанов турнинг марказий учрашувидан аввал фикрларини билдириб ўтди.

"Турнинг энг қайноқ ва марказий ўйини. "Пахтакор" бу учрашувда ғалаба қозонса ёки дуранг ўйнаса, чемпионликни ҳал қилади. Ютқазса, имконият барибир сақланиб қолади. Устунлик албатта "Пахтакор" томонида. Жамоа ўз майдонида ўйнайди. Очколар бўйича ҳам рақибидан илгарилаб кетган. Бу учрашувда мураббийларнинг танлаган тактикаси катта роль ўйнайди.

"Пахтакор" ўйинни ҳимоядан қурмайди, деб ўйлайман. Бу жамоага қийинчилик туғдиради. Боз устига, "Пахтакор" футболчилари чемпонатимизда прессинг қўллаб, рақибга босим ўтказган ҳолда ҳужумга ўтади. Умуман, икки жамоага ҳам омад тилайман. Шахсан мен яхши ўйин тарафдориман. 

"Пахтакор"ни бу йил кучсиз демаган бўлардим, лекин ижрочилар томонлама йўқотишлар бўлди, дея оламан. Биргина Аббос Файзуллаевнинг тарк этиши қанчалик сезилди. Шунга қарамай, таркибда кўплаб ёшлар саҳнага чиқди. Бир неча йиллардан бери клуб структураси бузилмайди. Бу жиҳати таҳсинга лойиқ. 

"Насаф" жамоасини яхши биламан. Клуб ёш футболчиларни етиштириб беришни тўғри йўлга қўйган. Фидойи мураббийлар, футболчиларни тарбиялайди. "Насаф" ўйин сифати бўйича барча жамоадан устун. Битта ўйинда турли тактикалардан фойдаланади. Футболчилар катта иштиёқ билан ўйнайди. 

Водий жамоаларига биринчи навбатда маҳаллий футболчилар етишмайди, чунки ёшларга эътибор йўқ. Шароит йўқ. Спорт мактаблари ёмон аҳволда. Жамоада 50 фоиз маҳаллий футболчи ўйнаши керак. Улар жамоада жонини бериб ўйнайди. 

Эртанги учрашув чемпионатимизнинг ҳақиқий безаги бўла олади. Ўйлайманки, биз мураббийлар баҳсни кимнидир ютиши учун эмас, чиройли ўйин учун роҳатланиб томоша қиламиз", – деди Ҳасанов.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика