Нойер “қуруқ ўйин” бўйича Бундеслига рекордини янгилади

Aziz Tukhtamuradov
24 май 2015
“Бавария” клуби дарвозабони Мануэль Нойер Германия Бундеслигасининг сўнгги турида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

“Майнц” мағлуб (2:0) этилган кечаги ўйинда Нойер жорий мавсум мюнхенликлар таркибидаги 20-қуруқ ўйинини ўтказди.

Бундан аввалги рекорд ҳам “Бавария” клубига тегишли бўлиб, жамоанинг афсонавий дарвозабони Оливер Кан 2001/02 йилги мавсумда ўз дарвозасини 19та ўйинда қуруқ сақлаганди.


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: olamsport.com