UZ

Сўнгги янгиликлар

20:47"Бухоро" супергол эвазига Ўзбекистон Кубоги финалига чиқди!  55 20:18"Челси" 56 миллионлик футболчисидан бутунлай воз кечди  1 20:10Суперлига. "Насаф" – "Хоразм" (матнли трансляция)  15 20:08Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" пенальтилар сериясида "Динамо"ни ютиб, Ўзбекистон Кубогининг навбатдаги финалчисига айланди  52 19:45Тимур Кападзе "Манчестер Сити" машғулотларида бўлди  7 19:24Расман: "Навбаҳор"га янги бош мураббий тайинланди  13 19:04Нодир Элибоев: "Биз жамоани ёшартириш йўлини танладик. Бу – фақат Осиё чемпионати эмас, балки кейинги 10 йилдаги истиқболни кўзда тутган стратегик қарор"  2 18:40"Арқадағ" – Туркманистон Суперкубогининг икки карра соҳиби!  8 18:16Эшитдик-да! ЎФА "Олтин тўп" соҳиби билан музокаралар ўтказмоқда  27 17:45"Ливерпуль" етакчиси Роналду ва Мессини солиштирди  6 17:23Ўзбек футболида янги тажриба: "Пахтакор" – "Динамо" баҳсида ҳакам қарори бутун стадион бўйлаб эълон қилинади  9 16:46Александр Хомяков Қосимов, Бердиев, Агамурадов, Арвеладзе қаторидан жой олиши мумкин  1 16:26"Сўғдиёна" учинчи бор финал остонасида  1 16:08Расман: "Навбаҳор" Сергей Лушчанни истеъфога чиқарди  15 16:02Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Венгрия устидан ғалабага эришди  3

Ногирон-ампутантлар ўртасидаги ЖЧ-2022. Туркия ўтган мундиалдаги финал учун Анголадан реванш олди Янгиликлар

Ногирон-ампутантлар ўртасидаги ЖЧ-2022. Туркия ўтган мундиалдаги финал учун Анголадан реванш олди

Туркиядаги 17-жаҳон чемпионати ўз ниҳоясига етди.

Финал “Галатасарой” стадионида бўлиб ўтди ва унда мезбонлар 4:1 ҳисобида Анголани таслим этиб, илк бор дунёнинг энг яхши жамоасига айланишди.

Маълумот ўрнида, Туркия бунгача 4 марта бронза (кетма-кет 2007, 2010, 2012, 2014) медалини қўлга киритган ва ўтган жаҳон чемпионатида финалда Анголага пенальтилар сериясида имкониятни бой берганди. Евро-2021 финалида эса Испанияни 6:0 ҳисобида енгиб, қитъа биринчилигида бош совринга эга чиққан.

Ўзбекистон терма жамоаси эса Гаитини 4:2 ҳисобида енгиб, учинчи ўринни қўлга киритди. Вакилларимиз бунгача 1990 (АҚШ), 1991 ( Ўзбекистон), 2007 (Туркия). 2010 (Аргентина) ҳамда 2012 (Россия) йилги жаҳон чемпионатларида олтин медалларига эга чиқишган бўлса, 1988 (кумуш) ва 2002 йилги (бронза) мундиалнинг совринли ўринларни банд этишганди.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика