UZ

Сўнгги янгиликлар

15:05Икром Алибоев: "Ҳар ким кўрпани ўзи томонига тортаверса, у йиртилиб кетади"  0 14:04Хаби Алонсо: "Ҳар қандай жамоада энг муҳими – футболчилар"  0 13:00"Челси" Мареска истагандек ўйин кўрсата олди, "Барселона" эса ўзига ўхшамаяпти. Каталонияликларнинг "Стэмфорд Бридж"даги мағлубияти ҳақида  3 12:50Икром Алибоев: "Ўтган йили шунчалик умидсиз эдимки, футболга қандай қайтиш ҳаёлида юрдим"  8 12:43Илк бор Суперлига баҳсини аёл ҳакамлар жамоаси бошқаради  5 12:20Энцо Мареска: "Челси" 11га 11да ҳам яхши ўйнади. "Барса" тўпсиз ўзини яхши ҳис қилмайди"  12 11:36"Барселона" "Челси"га қарши сўнгги 10та ўйинда фақат бир марта ғалаба қозонган  16 10:55"Шўртан" ҳимоячисига Суперлиганинг икки клубидан қизиқиш бор  2 10:29Суперлиганинг сўнгги турида ишловчи ҳакамлар маълум. Илк бор аёл ҳакам учрашувнинг бош ҳаками бўлади  3 10:08Эрон жамоаси Суперлиганинг энг яхши футболчиларидан бирини сотиб олиши мумкин  5 09:20"Челси"дан учралган йирик мағлубиятдан сўнг "Барселона" устози нималар деди?  15 08:52Элит ОЧЛ. 5-турдан сўнг иккита жамоа плей-офф йўлланмасини нақд қилди + турнир жадвали  19 08:26Гвардиола: "Мен ҳаддан ташқари ошириб юбордим"  10 08:00Sofascore. Ҳусанов кечаги баҳс учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  11 07:33ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" Туркманистон чемпионига қарши майдонга тушади  10

Жаҳон чемпионатида 3-ўринни олган Ўзбекистон ногирон-ампутантлар термаси аъзолари ЎФА белгиси ва пул мукофотлари билан тақдирланишди Янгиликлар

Жаҳон чемпионатида 3-ўринни олган Ўзбекистон ногирон-ампутантлар термаси аъзолари ЎФА белгиси ва пул мукофотлари билан тақдирланишди

Ўзбекистон футбол ассоциациясида Туркияда бўлиб ўтган Жаҳон Чемпионатида муваффақиятли иштирок этган Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси билан учрашув бўлиб ўтди.

Унда ЎФА раҳбарияти, Спортни ривожлантириш вазирлиги мутасаддилари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Равшан Эрматов ампутантлар терма жамоамизни ЎФА президенти Абдусалом Азизов, Спортни ривожлантириш вазири Адҳам Икрамов, қолаверса, бутун футбол жамоатчилиги номидан Жаҳон чемпионатидаги муносиб иштирок билан табриклади. Ушбу натижанинг ортида улкан ирода ва матонат турганини айтиб, бу футболчилар халқимизни меҳрини қозонгани, ёшларимизга эса ҳақиқий намуна ва ўрнак бўлганини таъкидлаб ўтди. Ватан шаъни ва обрў-эътиборини қандай ҳимоя қилиш кераклигини яна бир бор барчага намойиш қилганини эътироф этди. 


Учрашув давомида вазир ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов жамоанинг мундиалда қайд этган натижаларига тўхталиб, мусобақа давомида жамоамиз Колумбия, Италия, Испания каби жамоаларни мағлуб этилганини алоҳида таъкидлаб ўтди. Шунингдек, Спортни ривожлантириш вазирининг маслаҳатчиси Аваз Каримов жамоанинг кўрсатган ўйини таҳсинга сазовор эканлигини айтиб, футболчиларни самимий табриклади. 



Жамоамизнинг кейинги мусобақаларда янада юқори натижалар қайд этишига ишонч билдирилди. Бундан ташқари, фаолиятини мураббий сифатида давом эттириш истагида бўлган терма жамоа вакилларига ЎФА томонидан мураббийлик курсларида бепул ўқиш имконияти тақдим этилиши маълум қилинди. Юртимизда ўтказиладиган йирик мусобақалар доирасидаги учрашувларни томоша қилиш учун жамоа аъзоларига махсус жойлар ажратилиб, бошқа терма жамоалар билан тажриба алмашинуви йўлга қўйилади. 



Ўз навбатида, жамоа номидан терма жамоа бош мураббийи Рустам Меҳмонов ўз фикрларини билдириб ўтди ва самимий қутловлар учун миннатдорчилик билдирди. Учрашув якунида Ўзбекистон ампутанлар терма жамоасининг 3 нафар фахрий аъзосига “Ўзбек футболи ривожига қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишони тақдим этилди. Тадбир якунида терма жамоанинг барча аъзолари ЎФА белгиси ва пул мукофотлари билан тақдирландилар.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика