⚡️ Ногирон-ампутантлар ўртасидаги ЖЧ-2022. Бугун Ўзбекистон ТЖ учинчи ўрин учун баҳс олиб боради. Ўйин “Галатасарой” стадионида бўлиб ўтади

Eldor Akmurzayev
9 окт 2022
Бугун, 9 октябрь куни Туркиядаги 17-жаҳон чемпионати ўз якунига етади.

Ҳал қилувчи учрашув амалдаги чемпион Ангола ҳамда мезбон туркияликлар ўртасида бўлиб ўтади. Мазкур баҳс Тошкент вақти билан 22:00 да старт олади.

Финалдан олдин эса 3-ўрин учун Ўзбекистон ҳамда Гаити ўртасидаги учрашув ўтказилади. Мазкур баҳс 20:00 да “Галатасарой” стадионида бошланади.

ЖЧ-2022. Финал

22:00, Туркия – Ангола

“Турк Телеком Арена” стадиони

3-ўрин учун баҳс

20:00, Ўзбекистон – Гаити

“Турк Телеком Арена” стадиони


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia