

Шартномани имзолагач, Нодир Камолов сайтимиз учун интервью берди.
- “Қалдирғочлар" сафига қўшилганимдан хурсандман. Жамоа мени жуда яхши кутиб олди. ”Бунёдкор” билан ютуқларга эришиш ва шу ютуқларга ўз хиссамни қўшиш менинг мақсадим. “Қизилқум” жамоаси менежери Ҳамиджон Актамовга раҳмат айтмоқчиман. Шу инсон туфайли мен олий лигада ўйнадим ва ҳозирги кунда “қалдирғочлар" сафидаман. Жамоадаги барча ходимларга ўз миннатдорчилигимни билдираман", - дейди Камолов.
Дилдора Холбоева




