UZ

Сўнгги янгиликлар

12:02Иброҳим Шокиров: "Европа жамоалари билан фарқ катта эмасди"  1 11:40"Лига кучайиб қолмади": Ла Лига президенти Саудия Арабистони чемпионатини танқид қилди  4 11:04"Арсенал" А Сериянинг юлдузларидан бирини қўлга киритиш бўйича музокараларни бошлади  0 10:40Абдулмалик Анваров: "Худо хоҳласа, тўхтаб қолиш йўқ"  2 10:17Флик "Реал" босими ҳақида: "Улар жуда жиддий рақиб. Лекин бошқа жамоалар ҳам бор"  1 09:53Шукуруллаев: "Уларга қарши баҳсда бор кучимизни бериб қўйдик"  3 09:26"Ливерпуль" АПЛ юлдузига қизиқиш билдирмоқда. Бироқ У Аморим жамоасида тўп сурмоқчи  0 09:00Неъматуллоҳ Рустамжонов: "Европа жамоаларининг бизнинг футболчилардан жисмоний ҳолати яхшироқ"  5 08:33Расман. "Бухоро" ва "Хоразм" плей-оффни сафарда ўтказади  6 08:08"Арсенал" билан шартнома имзолаш учун футболчи 5 клубга рад жавобини берди  0 07:45Суперлига. Бугун "Нефтчи" чемпионликни қўлга киритиши мумкин  45 01:50Гвардиола: "Чемпионлик учун ҳақиқий кураш энди бошланмоқда"  0 01:17Рубен Аморим: "Бизда ўсиш бор"  1 00:46Инглиз футболида қизиқ ҳолат: клуб бир ҳафта учун дарвозабон ижарага олди  2 00:26Луис Диас ЕЧЛда дисквалификация қилинди  5

Нодари Кавтарадзе: "Ташхис кувонтирадиган даражадамас" Янгиликлар

Нодари Кавтарадзе: "Ташхис кувонтирадиган даражадамас"

Хабарингиз бор, "Андижон"нинг грузиялик ярим ҳимоячиси Нодари Кавтарадзе 29 июнь куни “Пахтакор”га қарши беллашувда тиззасидан жароҳат олиб ўйинни давом эттира олмаслиги малълум бўлди ва майдонни анча эрта тарк этди.

Албатта, Кавтарадзега соғлик тилаймиз ва бундай дамларни енгиб ўта олади. Унинг ҳозирги ҳолатидан хабар олиш мақсадида “Андижон” матбуот хизмати Кавтарадзе билан боғланди. 

-  Нодари, “Пахтакор”га қарши учрашувда кутилмаган жароҳат сабабли сафдан чиқдингиз. Куни кеча шифокорлар кўригида бўлдингиз. Қандай ташхис қўйишди?

-  Ташхис кувонтирадиган даражадамас. Жароҳатим оғир, операция керак. Тикланиш учун 4-6 ой керак бўлади. Операция Москвада ўтказилади ва тикланиш ҳам. 

-  Айтинг-чи, биринчи даврада кўпроқ қайси ўйин ёдингизда қолди?

-  Хотирамга мухлисларимизни қувонтирган ғалабалар келади. Айниқса, “Насаф”ни енганимиз, “Металлург” устидан қозонилган йирик ғалаба ва “Пахтакор” билан ўтган охирги ўйиндаги натижа.

-  Сизни қўллаб-қувватлаётган мухлисларга нима дея оласиз?

-  Ишқибозларимиссиз бундай натижалар бўлмасди. Чунки улар бизнинг 12-ўйинчимиз! Майдонга тушганингизда ёлғиз эмаслигингизни ҳис қиласиз.  Стадионимиз тайёр бўлганидан сўнг, уйимиздаги ўйинларни мухлислар билан қандай ўтишини тасаввур қиляпман!

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика