UZ

Сўнгги янгиликлар

23:33А Серия. "Ювентус" ва "Аталанта" ўртасидаги ўйинда ғолиб аниқланмади  2 23:25Суперлига. "Навбаҳор" – "Қизилқум" 1:0  0 23:04"Кальяри" — "Интер". Таркиблар маълум  0 22:36"Милан" "Рома" юлдузини сотиб олмоқчи  0 21:58Келлехер дарвозасига бўлган 7 пенальтининг 4тасини қайтарди  12 21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  177 20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  34 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  7 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  11 19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0 19:16МЮ Аморим қўл остида жуда ёмон натижалар қайд этмоқда  8 18:59Расман: "Вест Хэм"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди  3 18:28АПЛ. Фернандеш пенальтидан гол ура олмаган ўйинда "Манчестер Юнайтед" мағлуб бўлди  44 17:52Усмон Дембеле: "Барселона"да кўп жароҳат олардим. Ҳозир танам профессионаллашди"  0

Низом Мамасолиев: “Мақсадимиз – Жаҳон чемпионати кубогини Ўзбекистонга олиб кетиш” Янгиликлар

Низом Мамасолиев: “Мақсадимиз – Жаҳон чемпионати кубогини Ўзбекистонга олиб кетиш”

Ногирон-ампутантлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида 1-тур баҳсида Ўзбекистон терма жамоаси Польшага қарши майдонга тушди.

Баҳс 3:1 ҳисобида Ўзбекистон терма жамоаси ғалабаси билан якун топди. Ўйиндан кейин терма жамоа ҳимоячиси Низом Мамасолиев ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

“Бу ўйинда омад ҳам биз томонда бўлди. Қолаверса, тажриба эвазига ғалаба қозондик. Йигитлар ҳаммаси ғалаба учун охиригача курашди. Польша терма жамоаси ҳам яхши экан. Жисмоний ҳолати аъло даражада экани кўзга ташланди. 

Бугун Испания терма жамоасига қарши ўйнаймиз. Бу ўйинда ғалаба қозониб, гуруҳни пешқадам сифатида якунлаш ниятидамиз. Қолаверса, Испания ва Танзания учрашувида дуранг қайд этилгани ҳам бизга фойдали бўлди.

Асосий мақсадимиз – Жаҳон чемпионатида ғолиб чиқиш. Жароҳатларсиз  мусобақани тугатишимиз ва халқимизга кубокни совға қилиш истагидамиз”, - дея сўзини якунлади Мамасолиев.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика