Нивалдо: «Зоб Аҳан»дан илк ўйиндаги мағлубият аламини олишга уринамиз
04 апр 2018 01:31
Янгиликлар
Нивалдо: «Зоб Аҳан»дан илк ўйиндаги мағлубият аламини олишга уринамиз
Учрашувдан сўнг «темирйўлчилар» жамоаси аъзоси Нивалдо клуб расмий сайтига ўз фикрларини билдириб ўтди.
- «Локомотив» «Ал Ваҳда» устидан ҳақли равишда ғалаба қозонди. Зеро биз ушбу учрашувда рақибдан кўра мазмунлироқ ўйнадик. Аксарият ҳужумларимизни муваффақиятли якунлай олдик ва 4 марта рақиб дарвозасини ишғол этдик. Бундан жуда ҳам хурсандмиз. Гуруҳимиздаги яна бир учрашувда «Дуҳаил» «Зоб Аҳан»ни мағлуб этди. Бу эса Тошкентда ўтадиган сўнгги тур беллашуви жуда муросасиз кўриниш олишини англатади. Биз Эрон клубидан илк ўйиндаги мағлубият аламини олишга уринамиз. Ишончим комил, агар гуруҳдан чиқсак қитъа чемпионлар лигасида анча жиддий натижалар қайд этишга кучимиз етади. Энг муҳими гуруҳ босқичини муваффақиятли якунлаб олишимиз зарур, - деди тажрибали футболчи.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
10 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар
Криштиану Роналду: "Мавсум ўртасида ҳеч ким чемпион бўлмайди"
Роналду кетма-кет учинчи марта Яқин Шарқда йилнинг энг яхши футболчиси бўлди
Эрон жамоаси Ўзбекистон МТЖ етакчиларидан бири учун 1 миллион доллар бериши мумкин
Фикрлар