UZ

Сўнгги янгиликлар

15:58"Локомотив" футболчиси "Бухоро"га йўл олди  0 15:29Рамос таклифларни кўриб чиқишга тайёр бўлган Европа лигалари аниқ бўлди  1 15:00Орзулар рўёби: Ўзбекистон футболининг тарихий йилидаги муҳим воқеалар  0 14:33ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди  5 14:12Расман: Ислом Тўхтахўжаев — "Андижон" футболчиси!  15 13:52Тимур Кападзе дунёнинг энг кучли мураббийлари орасида кучли ўнликка кирди!  15 13:30Кроос ЖЧ-2026 форматига қарши чиқди: "5:0 ёки 6:0 ҳисобидаги ғалабаларни эмас, сифатли ўйинларни кўришни истайман"  7 13:05Йилнинг охирги ўйинлари TVCOM'да  0 12:57"Арсенал" ва "Манчестер Сити" собиқ футболчиси "Кан" бош мураббийи этиб тайинланди  1 12:31Ўзбекистон U-18 терма жамоасининг Туркияга йўл оладиган таркиби эълон қилинди  2 12:15Маурицио Сарри юрагидан операция қилинди  2 11:52Кореяга кетиши кутилган футболчи "Сўғдиёна" билан шартномасини узайтирди  1 11:29Артета қишки трансфер ойнасида "Арсенал" таркибини кучайтиришга бел боғлади  2 11:05Бугун Қатарга қарши ўйнаймиз  3 10:21Расман. "Локомотив" ва "Сўғдиёна" каби жамоаларни бошқарган мураббий Пролига клуби бош мураббийига айланди  2

Нивалдо: "Локомотив" олдиндаги ўйинда фақат ғалабани кўзламоқда" Янгиликлар

Нивалдо: "Локомотив" олдиндаги ўйинда фақат ғалабани кўзламоқда"

ФИФА кунлари якунига етганидан сўнг мамлакатимизда Суперлига баҳслари давом эттирилади.

Тошкентнинг "Локомотив" клуби навбатдаги учрашувини Суперлига 4-тур ўйинлари доирасида Олмалиқда АГМКга қарши ўтказади. Ана шу ўйиндан олдин "темирйўлчилар"нинг бразилиялик легионери Нивалдо Родригес Феррейра ўз фикрларини билдириб ўтди. Ҳужумчининг гапларини "Локомотив" расмий сайти чоп этди.

"Локомотив" жамоаси сафидаги илк учрашувимда мушагимни жароҳатлаб олдим ва бир нечта ўйинни ўтказиб юборишга мажбур бўлдим. Лекин айни пайтда яхши ҳолатдаман ва олдиндаги учрашувга бутун жамоа билан жиддий ҳозирлик олиб боряпмиз. Рақиб ўйинини таҳлил қилиб чиқдик. АГМК – маҳоратли футболчиларга эга жамоа. Бизни осон ўйин кутмаётгани тайин. Лекин "Локомотив" ушбу учрашувда фақат ва фақат ғалабани кўзлаб майдонга чиқади. Мен ҳам жамоамнинг ғалабасига ўз улушимни қўшишга уринаман", – деди тажрибали футболчи.



Таъкидлаб ўтамиз, АГМК – "Локомотив" учрашуви 31 март куни Олмалиқ шаҳрида ўтказилади.  Ўйиннинг бошланиш вақти – 18:00.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика