UZ

Сўнгги янгиликлар

12:23Эшитдик-да! "Олимпик" Пролига сўнгги тур ўйинига бормайди  3 12:11Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси Малайзияга 11 та гол урди  2 11:45Аморим январда "Манчестер Юнайтед"ни кучайтиришга чақирди  2 11:21"Арсенал" ушбу мавсумда илк бор битта ўйинда иккита гол ўтказиб юборди  0 10:50Испанияда ирқчиликдан энг кўп азият чекаётган футболчи номи маълум. У Винисиус эмас  1 10:23"Барселона" "Боруссия" ҳимоячиси учун январда 40 миллион евро тўлашга тайёр  2 09:55Хаби Алонсо "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмаганидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  7 09:27Левандовски Неймарни ортда қолдирди ва ПСЖ устозига етиб олди   0 09:20Иван Бошкович: "Натижадан қониқдим, ўйин борасида кучсизроқ эдик"  1 09:04Александр Ежов: "Хоразм" Суперлигада ўйнашга ҳақли жамоа"  2 08:58Туркияда ўйинларга пул тикиш бўйича янги тафсилотлар маълум бўлди  1 08:31"Балки биз чемпион бўлармиз." Гвардиола "Ливерпуль" устидан қозонилган йирик ғалабадан сўнг  4 08:04Месси ушбу натижага эришган тарихдаги илк футболчи  10 07:36Суперлига. Бугун тур якунланади  3 03:18ЖЧ U-17. Турнир тарихидаги энг йирик ҳисоб қайд этилди  4

Нима учун бразилиялик Олимпиада чемпиони FIFA томонидан Fair Play совринига лойиқ кўрилди? Янгиликлар

Нима учун бразилиялик Олимпиада чемпиони FIFA томонидан Fair Play совринига лойиқ кўрилди?

Ярим ҳимоячи май ойида Бразилияда содир бўлган сув тошқинлари пайтидаги қаҳрамонлиги учун эътироф этилди.

Жорий йилнинг бошида Бразилиянинг жанубий қисмидаги сув тошқинларидп Порто Алегре шаҳри футболчилари энг яхши инсоний фазилатларини намоён этди.

"Интернаcионал" жамоаси аъзоси Тиаго Майя шаҳар аҳолисига ёрдам бериш учун кўчага чиққан футболчилардан бири эди ва унинг саъй-ҳаракатлари ФИФА томонидан Fair Play мукофоти билан тақдирланди.

2016 йилда Бразилия терма жамоаси билан Олимпия ўйинлари олтин медалини қўлга киритган ярим ҳимоячи сув босган бинодан кекса аёлни орқасига опичлаб олиб чиқиб кетаётган видео ижтимоий тармоқда тарқалиб, кўпчиликнинг ҳайрат ва таҳсинига сазовор бўлди.


Натижада у ФИФА томонидан мукофотга лойиқ кўрилди. Мазкур соврин футболчи, мураббий, жамоа, ҳакам, мухлис ёки мухлислар гуруҳига майдон ичида ёки ташқарисидаги намунавий ва адолатли хатти-ҳаракатлари учун бериладиган шарафли унвон ҳисобланади.

"Мен ўзимни қаҳрамон деб ҳисобламайман. Ота-онам менга доимо, вазият қандай бўлишидан қатъи назар, қўшниларимни севишни ўргатишган. Бир куни уйда уйғониб, "Мен уйда ўтиролмайман, одамларга менинг ёрдамим керак," деган қарорга келдим. Ҳатто Эвайр хоним учрашганимизда мени ўзининг қаҳрамони деб атайди. Мен унга, "Йўқ, Эвайр хоним, менинг ўрнимда бўлганингизда, сиз ҳам мен учун худди шундай қилган бўлардингиз," дейман. Сув тошқинидан сўнг футболни ташламоқчи бўлдим. Бу воқеа менга руҳий жиҳатдан жуда катта таъсир кўрсатди. Лекин зарурат туғилса, бу ишни яна такрорлаган бўлардим."

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика