"Нима муаммолигини ўзидан сўранг". "Ал Ҳилол" Роналдунинг норозилигига жавоб қайтарди
04 фев 18:34
Янгиликлар
"Нима муаммолигини ўзидан сўранг". "Ал Ҳилол" Роналдунинг норозилигига жавоб қайтарди
Аввалроқ "Ал Насср" юлдузи Роналду собиқ жамоадошининг "Ал Ҳилол"га ўтиши "лигадаги рақобатга зарар етказишини" айтиб, бу трансферга қарши чиққани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Кальсаданинг "El Larguero" кўрсатувидаги жавоби:
"Нима муаммо эканлигини Роналдунинг ўзидан сўраш керак. Бизда ҳужумчи сотиб олиш учун қулай имконият пайдо бўлди. Бензема — "Олтин тўп" соҳиби ва унга лигага мослашиш шарт эмас. Бу трансфер биз учун идеал ва ҳозирданоқ тижорий фойда келтирмоқда.
Каримнинг айнан "Ал Ҳилол"ни танлагани мени ҳайрон қолдирмади, чунки биз Саудия Арабистонидаги энг қудратли ва машҳур клубмиз", — деди бош директор.
Шунингдек, клуб раҳбари трансферлар учун маблағ қаердан олинишини ҳам очиқлади: атрибутика сотуви, ҳукумат дастури ва клубга катта ёрдам берадиган шаҳзода.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар
Битта бури ит тудасини олдига тушиб хаммасини бошлаб кетолади аммо мингта ит битта бурини йулга сололмиди