Нима? «Атлетико» футболчиси учун 200 миллион сўрамоқда

Khoja
21 мар 2025
«Атлетико» Хулиан Альваресни ёзда сотишга тайёр.

Бироқ унинг учун Мадрид клубига 200 миллион евро тўлаб қўйишлари лозим. Аргентиналик ҳужумчига «Ливерпул»дан жиддий қизиқиш бўлаётганди. Инглизлар айнан Хулиан Альваресни Муҳаммад Салоҳнинг ўринбосари сифатида кўришмоқда.

Маълумот учун, Хулиан Альварес ўтган ёзда «Манчестер Сити»дан «Атлетико»га ўтганди. У жорий мавсум 44 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 23 та гол ва 5 та голли узатма бор.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com