Николя Анелька: "Мессида олтита "Олтин тўп" бор. Аммо, у ПСЖда яхши ўйин кўрсатолмаяпти"

Aslanov Jasurbek
29 окт 2021
Анелька Мессининг ҳаракатларидан норози.

Франция термаси собиқ ҳужумчиси Николя Анелька Лионель Мессининг ПСЖга мослашуви ҳақида гапирди.

"Биз Неймардан кўп нарса талаб қиламиз. Мессидан ҳам шу нарсаларни талаб қилишимиз керак. Бу йигитда олтита "Олтин тўп" бор. Аммо, у ПСЖда яхши ўйин кўрсатолмаяпти. 

Неймар қийин дамларни бошидан ўтказди. Агар мураббий у ўз даражасига қайтишини истаса, уни майдонга тушириши керак. Неймарни алмаштириш ёки ўйин амалиёти бермаслик унинг рухан синишига олиб келиши мумкин", -дейди Николя Анелька. 


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Daily Mail