

26 ёшли футболчи Рим клуби билан 2026 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзолади. Трансфер расмийлаштириб бўлинган. Унга кўра, "Женоа" бир йиллик ижара учун 2,5 млн евро, футболчининг сотилишидан 15 млн евро ишлаб олади. Бу борадаги расмий хабар яқин вақтлар ичида эълон қилинади.
Ўтган мавсумда Шомуродов А Сериянинг 31 ўйинида 8 гол урди.



