UZ

Сўнгги янгиликлар

23:12Флик ҳозирча "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи эмас  0 22:55Аморим Фергюсоннинг гаплари ҳақида фикр билдирди  2 22:31"Қизилқум" 22 ёшли футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:11Марсело "Барселона"дан "Реал"га кимни олган бўларди?  2 21:59Пеп Гвардиола: "Ҳозир "Сити" АПЛ чемпионлиги учун курашадиган ҳолатда эмас"  2 21:37Тьерри Анри: "Арсенал" ушбу мавсумда чемпион бўлиши керак"  0 21:13Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр  21 20:59Алонсо "Реал"даги фаолиятини баҳолашни истамади  0 20:36Фергюсон МЮнинг соврин ютиши учун қанча вақт кетишини айтди  1 20:16Виктор Фонт: "Лапорта кўп гапиради, лекин кам иш қилади. Мен қайтсам, Мессини клуб билан боғлайман"  7 19:41Исак Швецияда 2025 йилнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди  2 18:59Футзал. Ўзбекистон Россияга қарши ўйинда даҳшатли камбэк қайд этиб, ғалабага эришди  14 18:47Азиз Амонов — "Динамо" футболчиси  13 18:25"Арсенал" мухлислари учун хушхабар  0 17:39"Насаф": Шароф Муҳитдинов билан шартнома узайтирилди  2

Николай Цуркан: "Ўзбекистонда футболчиларни терма жамоага тайёрлаш устувор вазифа" Янгиликлар

Николай Цуркан: "Ўзбекистонда футболчиларни терма жамоага тайёрлаш устувор вазифа"

30 ёшли молдовалик мураббий Николай Цуркан ўз вақтида Ўзбекистонда "Бунёдкор" академиясида ишлаган. У Moldfootball.com нашри вакили билан суҳбатда Ўзбекистондаги фаолияти ҳақида гапириб берди.
- Ўзбекистон ва Молдова ўртасидаги асосий фарқлар қандай?
- Ўзбекистонда футболни жуда севишар экан. Агар Тошкентни олсак, у ерда жуда кўп майдонлар бор. Шаҳарда тахминан 20та мактаб бор, ҳар бир ёш тоифасида иккита лига бор. У ерда кичкина сунъий майдонлар кўп, эрталабдан кечгача футбол ўйнашади. Стадионларга одам доим кўп келади. Бекорга Ўзбекистон ЖЧ-2018га чиқмоқчи эмас, уларда яхши имконият бор. У ерда болалар-ўсмирлар футболига аҳамият катта. Катта футболга ўтиш аста секинлик билан ўтади. Агар бизда ўринбосарлар сафида 16-17 ёшлар ўйнашса, у ерда 20-21 ёшли йигитлар тўп тепишади. Ўзбекистонда ёшлар обдон синовдан ўтказилади, кейин асосий таркибга қўшилишади.
 
Терма жамоада тизим ажойиб. Барча клублар Ўзбекистон футбол Федерациясига бўйсунишади. Футболчиларни миллий терма жамоага тайёрлаш устувор вазифа ҳисобланади. Мен жамоани қабул қилиб олганимда ёшлар лигасида чемпион бўлиш яхши, лекин клубдан ёшлар терма жамоаларига қанча кўп ўйинчи олинса шунча яхшилигини айтишди.  
 
Ўша пайтда терма жамоа устози доим ўйинларга келиб турарди, биз билан суҳбатлашиб турарди. У ерда жиддий мусобақага 10 ой қолганида тайёргарлик бошланади. Ҳар ойда икки-уч ҳафта йиғин бўлади.
 
Ўзбекистонда ёш футболчиларни топиш осонроқ, у ерда қобилиятли футболчилар кўплаб топилади. Молдовада эса яхши футболчини қидириш керак.

- Нима учун Ўзбекистонни тарк этдингиз?

- У ерда шартномам тугаганида Молдовада УЕФА лицензияси учун ўқиш бошланди. Ватанимга қайтиб "А" лицензияси учун бир йил ўқишим керак эди. Осиё лицензиясини ололмасдим, сабаби уларнинг "A" лицензияси Европада амал қилмайди.



Рейтинг: -15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика