UZ

Сўнгги янгиликлар

02:05Саудия Арабистони. "Ал Насср" ишончли ғалабага эришди, Роналдудан навбатдаги гол  3 01:42"Ювентус" бошқа мураббий топиб қўйди  1 01:16АПЛда ойнинг энг яхши футболчиси маълум қилинди  0 00:48Никола Лазаревич: "Ким бундай майдонда футбол ўйнашга рухсат беряпти? Кимга шикоят қилишим керак? Майдонга тушиб, ҳолат қандай эканлигини кўриб олинг"  4 00:30Испания термасининг Нидерландияга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  5 00:05Суперлига. "Нефтчи" ўз майдонида "Қўқон-1912" дарвозасига йўл топа олмади  0 23:50Ушбу мавсум ЕЧЛда кўп маблағни қайси клуб ишлаб топди?  0 23:45Суперлига. "Бухоро" "Қизилқум"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, Рўзиев чамаси 40 метрдан гол урди  0 23:18Улуғбек Бакаев: "Кейинги ўйинларда очиқроқ ва агрессивроқ бўлишга ҳаракат қиламиз"  7 22:59Эрон. Ўрунов ҳамда Юсупов жамоаларидан ишончли ғалаба  0 22:32Виталий Левченко: "Афсус, бундай ўйинларда гол бўлиши керак"  21 22:11Баҳром Ҳайдаров: "Дурангга ҳақли эдик"  11 21:50"Бавария" марказий ҳимоячиси сафдан чиқди  0 21:25Суперлига. Чемпионликни мақсад қилган "Нефтчи" "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  89 21:24Суперлига. "Бухоро" ёш футболчиларнинг голлари эвазига "Қизилқум"ни мағлуб этди  31

Никола Лазаревич: "Ким бундай майдонда футбол ўйнашга рухсат беряпти? Кимга шикоят қилишим керак? Майдонга тушиб, ҳолат қандай эканлигини кўриб олинг" Янгиликлар

Никола Лазаревич: "Ким бундай майдонда футбол ўйнашга рухсат беряпти? Кимга шикоят қилишим керак? Майдонга тушиб, ҳолат қандай эканлигини кўриб олинг"

Суперлиганинг 2-тури доирасидан ўрин олган "Бухоро" - "Қизилқум" (2:0) баҳсидан кейин "Қизилқум" бош мураббийи Никола Лазаревич матбуот анжуманида қатнашди.


"Бухоро"ни ғалаба билан табриклайман. Шундай ўйин бўлишини кутгандик. Рақибимиз асосан узун паслар орқали футбол намойиш этишини тахмин қилгандим. Биз ўйинга яхши тайёрлангандик. Рақиб иккинчи зонада яхши ҳаракат қилишини ва асосан ўша ердан қарши ҳужумларни бошлашини кутгандик.

Бир нарсани айтиб ўтишим керак, мен майдоннинг ёмон ҳолати бўйича кеча шикоят қилгандим. Бу гапларим билан "Бухоро"нинг ғалабасини қадрсизлантиришга ҳаракат қилмаяпман. Бу сўзларимнинг рақибимизнинг ғалабасига алоқаси йўқ. Бугун стадионга келганимда, ҳеч нима ўзгармаганини кўрдим. Бу масала бўйича кимга савол беришим керак. Футбол Ассоциациясигами ёки қайси ташкилотга? Ким бундай майдонда футбол ўйнашга рухсат беряпти? Кейинги ўйинларда бундай майдонда ўтказиладиган бўлса, очиғини нима дейишни билмайман. Ташкилотларга апелляция беришим керакми деб ўйлайман. Фақатгина шундан сўнг бу масалага эътибор беришса керак. Яна бир бор такрорлайман, бу гапларим, рақибимизнинг ғалабасига алоқадор эмас. Биз ўйлаган режа иш бермади. Биринчи голни қандай ўтказиб юборганимизни кўрдингиз. Дарвозабон майдончасида майдон сифати жуда-жуда ёмон эди. Омадимиз келмади ва биринчи голни ўтказиб юбордик. Кейин эса "Бухоро" ортга қайтди ва тартибли ҳимояланди. Рақибимиз қарши ҳужумларда яхши ҳаракатланишини билардик. "Бухоро" ғалабага лойиқ эди. Энди ўйинни таҳлил қилиб чиқишимиз керак. Қаерда қандай хатога йўл қўйганлигимизни билиб олиб, олдинга юришда давом этишимиз лозим" - деди Никола Лазаревич бугунги баҳс якунланганидан сўнг.

- "Қизилқум" биринчи турда рақиб жамоанинг хатосидан унумли фойдаланганди ва якунда ғалаба қозонганди. Бугун "Бухоро" хатога йўл қўймадими ёки "Қизилқум"нинг ўйини қовушмадими?

- Ҳар бир жамоа рақиб имкон берган даражада ўйнайди. Айрим бир вазиятларда яхшироқ ҳаракат қилишимиз мумкин эди.

- Бугун "Қизилқум" кўплаб ҳужумларини якунлай олмади. Жамоангизнинг кўплаб сонли ҳужумлари якуний зарбасиз қолиб кетди. "Қизилқум" нега ўз ҳужумларини зарба билан якунлай олмади? 

- Яна бир бор такрорлайман. Хоҳласангиз, майдонга тушиб, ҳолатни ўзингиз кўриб олинг. Дарвоза майдончаси қандай ҳолатда эканлигини кўриб оласиз. Жарима майдони зонаси қандай кўринишда эканлигини билиб оласиз. Имкон бўлса, расмга ҳам олиб қўйинг. Тўғри, мен айтаётган нарса бугунги барча муаммоларимизнинг бор-йўғи бир сабаби. Мағлубиятимиз сабаблари эса жуда кўп. Масалан, барча шароитлар яхши бўлганда жарима майдончасида бўлган чоғимизда яхши зарба беришимиз мумкин эди. Яна бир бор такрорлайман, бу гапларим билан "Бухоро"нинг ғалабасини қадрсизлантирмоқчи эмасман. Менинг гапларим, ушбу масалага жавобгар ташкилотга. Ассоциациями у ташкилот ёки бошқаси, билмайман. Ушбу масалага кейинги турларда эътибор берилиши керак. Фақатгина "Қизилқум" ўйнайдиган майдонларда эмас, бошқа жамоалар ҳам келажакда шу ерда ўйнашади.



- Саволим Душан Мийич ҳақида. Мийич ўтган мавсумни марказий ҳимоячи позициясида ўйнаган эди. Янги мавсумда эса у бошқа позицияларда ўйнамоқда. Бунга сабаб нима? Сиз уни бошқа амплуада кўрмоқдамисиз?

- Душан Мийич ярим фаолиятини қанот ҳимоячиси сифатида ўтказган. Сиз у ҳақда кўпроқ қизиқсангиз, у кўпроқ қанот ҳимоячиси сифатида ўйнаганини билиб оласиз. У ўтган мавсумда нега марказий ҳимояда ўйнаганини билмайман, тўғриси. "Қизилқум"да марказий ҳимоячи позициясида муаммо йўқ.

Рейтинг:    

Фикрлар

+1   
15 мар 04:18:25
Барса1970
Бухара тоже играл таком стадионе
   
15 мар 01:26:21
Xumoyun Faxriddinov
Всегда заслуживает уважение те люди которые тратить время и деньги из своего кармана . Если ты не справится освободить место на Хамиджон Актамова . в тот момент Хамид поставил автобус на каждой матче. навоийский Футбол умирает. Если будет как кончится так метталург
   
15 мар 01:13:23
Xumoyun Faxriddinov
Мистер Лазаревич, не ищите повода. Ваша тактика не сработает. Я не видел ни одной атаки, завершённой ударом. Я не понимаю, почему правительство Навоийской области игнорирует футбол. Для фанатов даже не поставили ни одного микроавтобуса. Где обещанное хокимом Навоийской области . Жаль что таким болишики . Они переживают чем членов команды.
   
15 мар 00:54:14
Fc Muynak sity
Апелляция беринг уйни кайта утказишга Нукусдаги Nukus arenada уйин кайта уйналади.
Портал килинг ёки......
Кискаси братан туйдан кейин бир нарсани бир нарса кил деган макол бор девона макол атак маноси шу
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика