UZ

Сўнгги янгиликлар

19:03Ширер "Барса"нинг "Челси"га қарши баҳсдаги ҳимояси ҳақида: "Майдонда гўё тўртта манекен тургандай эди"  6 18:45ОЧЛ-2. "Андижон" - "Аркадағ" (матнли трансляция)  32 17:23"ФИФАнинг Роналдуга бўлган алоҳида муносабати ҳакамлар ишончи ва обрўсини издан чиқаради". Журналист Уинтер Криштианунинг шартли дисквалификацияси ҳақида  15 16:48Неймар яна жароҳат олди ва бу йил бошқа майдонга тушмайди  7 15:05Икром Алибоев: "Ҳар ким кўрпани ўзи томонга тортаверса, у йиртилиб кетади"  7 14:04Хаби Алонсо: "Ҳар қандай жамоада энг муҳими – футболчилар"  1 13:00"Челси" Мареска истагандек ўйин кўрсата олди, "Барселона" эса ўзига ўхшамаяпти. Каталонияликларнинг "Стэмфорд Бридж"даги мағлубияти ҳақида  10 12:50Икром Алибоев: "Ўтган йили шунчалик умидсиз эдимки, футболга қандай қайтиш ҳаёлида юрдим"  10 12:43Илк бор Суперлига баҳсини аёл ҳакамлар жамоаси бошқаради  14 12:20Энцо Мареска: "Челси" 11га 11да ҳам яхши ўйнади. "Барса" тўпсиз ўзини яхши ҳис қилмайди"  17 11:36"Барселона" "Челси"га қарши сўнгги 10та ўйинда фақат бир марта ғалаба қозонган  21 10:55"Шўртан" ҳимоячисига Суперлиганинг икки клубидан қизиқиш бор  2 10:29Суперлиганинг сўнгги турида ишловчи ҳакамлар маълум. Илк бор аёл ҳакам учрашувнинг бош ҳаками бўлади  4 10:08Эрон жамоаси Суперлиганинг энг яхши футболчиларидан бирини сотиб олиши мумкин  8 09:20"Челси"дан учралган йирик мағлубиятдан сўнг "Барселона" устози нималар деди?  23

Никола Лазаревич: "Бугун нозик жойимиздан панд едик" Янгиликлар

Никола Лазаревич: "Бугун нозик жойимиздан панд едик"

"Қизилқум" бош мураббийи Никола Лазаревич Суперлиганинг 17-туридан ўрин олган "Нефтчи"га қарши учрашувдан сўнг фикрлари билан ўртоқлашди.

Ўйин ҳақида

"Нефтчи"ни ғалаба билан табриклайман. Бугунги ўйин учун ўз жамоага раҳмат айтмоқчиман. 

Биринчи даврадаги ўйиндан фарқли ўйин бўлишини билардим, сабаби "Нефтчи"да мураббий ўзгарди. Биз бугун нозик жойимиз бўлган стандартлардан гол ўтказдик. Рақибдан шундай ўйин кутгандик. "Нефтчи"нинг ҳимоясини ёриб киришга қийналдик. 

- Комолафени анча барвақт алмаштиришингизнинг сабаби нима?

- Мураббийлар штаби бугун унинг куни эмаслигини сездик. Пол учрашув бошидан уни алмаштиргунимизгача ўзига ўхшамади. 

- Учинчи марта "Нефтчи"га қарши ўйнадингиз: иккита чемпионатда ва битта кубокда. Балки йигитларингиз "Нефтчи" қуйи ўринларда бораётгани учун менсимагандир...

- Бундай ўйламайман. Рақибни менсимаслик каби ҳолат бўлмади. Биз бугун фақат ғалаба учун ўйнадик. 

- Нестеров ўйин тугаганидан кейин мухлислар билан тортишиб кетди. Бунга қарайсиз? 

- Тўғриси буни кўрмадим. У тажрибали футболчи. Игнатий 20 йилдан буён футбол ўйнамоқда. Балки мухлислар провакацион ҳаракат қилишгандир...

- Темурхўжа Абдухолиқов деярли ҳар ўйинда гол ураётганди. Бугун эса бундай бўлмади, унинг ўйинига қандай баҳо берасиз? 

- Рақиб уч нафар марказий ҳимоячи билан ўйнашини билардик. "Нефтчи" ҳимояси яхши ҳимояланди ва ҳужумчиларимиз ўзларини кўрсата олишмади. 

- Бугунги мағлубиятдан кейин "Қизилқум"да совринли ўринлар учун курашиш учун имконияти қандай? 

- Ҳали имкониятимиз бор, биз охиригача курашамиз", деди навоийликлар устози.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика