UZ

Сўнгги янгиликлар

19:03Ширер "Барса"нинг "Челси"га қарши баҳсдаги ҳимояси ҳақида: "Майдонда гўё тўртта манекен тургандай эди"  3 18:45ОЧЛ-2. "Андижон" - "Аркадағ" (матнли трансляция)  29 17:23"ФИФАнинг Роналдуга бўлган алоҳида муносабати ҳакамлар ишончи ва обрўсини издан чиқаради". Журналист Уинтер Криштианунинг шартли дисквалификацияси ҳақида  13 16:48Неймар яна жароҳат олди ва бу йил бошқа майдонга тушмайди  7 15:05Икром Алибоев: "Ҳар ким кўрпани ўзи томонга тортаверса, у йиртилиб кетади"  7 14:04Хаби Алонсо: "Ҳар қандай жамоада энг муҳими – футболчилар"  1 13:00"Челси" Мареска истагандек ўйин кўрсата олди, "Барселона" эса ўзига ўхшамаяпти. Каталонияликларнинг "Стэмфорд Бридж"даги мағлубияти ҳақида  10 12:50Икром Алибоев: "Ўтган йили шунчалик умидсиз эдимки, футболга қандай қайтиш ҳаёлида юрдим"  10 12:43Илк бор Суперлига баҳсини аёл ҳакамлар жамоаси бошқаради  14 12:20Энцо Мареска: "Челси" 11га 11да ҳам яхши ўйнади. "Барса" тўпсиз ўзини яхши ҳис қилмайди"  16 11:36"Барселона" "Челси"га қарши сўнгги 10та ўйинда фақат бир марта ғалаба қозонган  20 10:55"Шўртан" ҳимоячисига Суперлиганинг икки клубидан қизиқиш бор  2 10:29Суперлиганинг сўнгги турида ишловчи ҳакамлар маълум. Илк бор аёл ҳакам учрашувнинг бош ҳаками бўлади  4 10:08Эрон жамоаси Суперлиганинг энг яхши футболчиларидан бирини сотиб олиши мумкин  8 09:20"Челси"дан учралган йирик мағлубиятдан сўнг "Барселона" устози нималар деди?  23

Никола Лазаревич: “Асосий вақтда масалани ҳал қилишни режалаштиргандик” Янгиликлар

Никола Лазаревич: “Асосий вақтда масалани ҳал қилишни режалаштиргандик”

Ўзбекистон Coca Cola Кубогининг чорак финали доирасидаги “Сўғдиёна” – “Қизилқум” (1:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида навоийликлар бош мураббийи Никола Лазаревич иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Ўйин ҳақида нима дейишим мумкин? 120  дақиқалик ажойиб ва қийин ўйин бўлди. Биз мана шундай баҳсни кутгандик. Аламлиси, кимдир мағлубиятга учраши керак эди. Ўйинда кутилмаган жиҳати шу бўлдики, “Сўғдиёна” қарши ҳужумларга эътибор қаратди. Кейин ўйин режамиздагидек давом этди. 120 дақиқа курашларга бой ўйин бўлди. Ғалаба қозонган тақдиримизда ҳам, бунга ҳақли равишда эришган бўлардик. Ўзбекистон кубогининг кейинги босқичига йўлланма олишни мақсад қилгандик. Афсуски, мағлубиятга учрадик. Буёғига эндиликда чемпионат баҳсларига эътибор қаратамиз. 

- Жамоангиз қўшимча бўлим ва пенальтилар сериясига тайёргарлик кўрганмиди?

- Ҳа, албатта, тайёргарлик кўргандик. Лекин мақсадимиз асосий вақтда масалани ҳал қилиш эди. Лекин шундай бўлса-да, пенальтилар сериясига машғулотлар вақтида тайргарлик кўргандик. Шу ўринда “Сўғдиёна” жамоасини кубокнинг кейинги босқичида омад ёр бўлишини тилайман. 

- Бугунги учрашув ҳакамларига эътирозингиз борми?

- Бор. Лекин ҳакамлар икки жамоа учун хато қарор қабул қилди. Бу томонлама дуранг дейиш мумкин. Шундай бўлса-да, мана шундай даражадаги учрашувда ВАР бўлиши керак эди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика