

4 июль куни 22 ёшли футболчи басклар клуби билан шартномасини 2035 йилгача узайтирди. Янги келишувга кўра, Испания терма жамоаси вингери самарали ҳаракатлари учун бонусларни ҳисобга олган ҳолда йилига 10 миллион евродан кўпроқ маош олади. Шунингдек, шартномада унинг "Фурия Роха"даги ўйинлари билан боғлиқ қўшимча тўловлар кўзда тутилган.



