Нико Уильямс АПЛ грандига ўтиши мумкин

Alisher
11 фев 2024
"Челси" "Атлетик" (Бильбао) ҳужумчиси Нико Уильямсга қизиқмоқда.

Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, "Челси" Уильямс номзодини ўрганиш учун бир неча бор ўз скаутларини юборган. Шунга қарамай, "аристократлар" трансфер бўйича ҳеч қандай ҳаракат қилмади.

21 ёшли Уильямс жорий мавсум Ла Лига доирасида 3та гол ва 6та ассист қайд этди.

Transfermarkt портали футболчини 50 миллион еврога баҳоламоқда.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano