Нико Ковачнинг ўрнига мураббий тайинланди

Mirjalol Normatov
17 май 2018
"Айнтрахт" матбуот хизмати Адольф Хюттернинг жамоа бош мураббийи бўлганини расман эълон қилди.

48 ёшли австриялик мутахассис яқин вақтларда "Бавария" постини эгаллайдиган Нико Ковачнинг ўрнини эгаллайди.

Хюттер якунланган мавсумда "Янг Бойз" билан Швейцария чемпионати ғолибига айланди. У "Айнтрахт" билан 2021 йилга қадар шартнома имзолади.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: soccernews.ru