

“Монако” устозига айланган Нико Ковач жамоасини кучайтириш учун ҳаракатларни бошлаб юборди. Мураббий “Боруссия Д” ҳимоячиси Мариус Вольфни ўз жамоасида кўриш истагида.
Вольф жорий мавсумни ижара асосида “Герта” сафида ўтказди. У 24 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.



