Никимбаев МТЖ мураббийи борасида сўровнома ўтказди

Aslanov Jasurbek
14 сен 2019
Ўзбекистонлик футбол мутахассиси Алишер Никимбаев ўз Телеграм каналида қизиқарли сўровнома ўтказди.

Никимбаев сўровномасида қуйидаги савол берилган:

"ЖЧ-2022нинг октябрдаги саралаш баҳсларида кимни Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи сифатида кўрмоқчисиз?"

Овоз бериш учун пастда кўрсатилган вариантлар бор эди:

- Эктор Куперга имкон беринг

- Вадим Абрамов

- Шота Арвеладзе

- Самвел Бабаян

- Рўзиқул Бердиев

- Тимур Кападзе

- Миржалол Қосимов

- Чет эллик бошқа мураббий

- Бошқа маҳаллий мураббий


4 минг кишидан ортиқ иштирок этган сўровномада энг кўп овозни Вадим Абрамов йиғди. Овоз берувчиларнинг 48% "Бунёдкор"ни бошқараётган мутахассисни танлашди.

Натижалар


Сизчи, МТЖни ким бошқаришини хоҳлайсиз?


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: t.me/ANikimbaev