Nike "Спартак" билан ҳамкорликни тўхтатди

Alisher
12 май 2022, 16:04
Nike компанияси Москванинг "Спартак" клуби билан ҳамкорликни тўхтатди.

Бу ҳақда "қизил-оқлар" расмий сайти хабар бермоқда.

"Nike" компанияси "Спартак" ФКни УЕФА қарорига кўра келаси мавсумда иштирок эта олмаслиги сабаб ҳомийлик шартномасини бекор қилиши ҳақида хабар қилди. "Спартак" тижорат бўлими раҳбарияти янги экипировкалар етказиб берувчи излаш бўйича иш олиб бормоқда", - дейилади клуб хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Nike 2005 йилдан бери "Спартак" техник ҳомийси ҳисобланади.


AlisherМуаллиф
Манба: spartak.com