

Бу ҳақда Liverpool Echo нашри хабар бермоқда. Футболчининг "Гент" билан тузган шартномаси 2019 йилда ўз ниҳоясига етади. Бельгияликлар футболчини 10 миллион фунтга сотишга тайёр. Саймон жаҳон чемпионатида иштирок этиши керак эди. Аммо, жароҳати сабабли терма жамоа рўйхатидан тушиб қолди. Футболчи ўтган мавсумда 29 учрашув ўтказиб рақиблар дарвозасини 6 маротаба ишғол қилган.



