Нидерландиялик мухлислар севимли жамоаси гол ўтказмаслиги учун ўзига хос усулни қўллади

Eldor Akmurzayev
16 янв 2021
Эредивизи'да қизиқ ҳолат рўй берди.

Бугунги “Эммен” – “Витесс” баҳсидан олдин, мезбон жамоа мухлислари дарвоза даҳлсизлигини сақлаб қолиш учун ўзига хос ишга қол уришди. Улар дарвозани полиэтилен модда билан беркитишганди. Ўйин стартидан олдин эса стадион ишчиси ёпиштирилган ленталарни дарвозадан олиб ташлади.

Маълумот ўрнида, “Эммен” Нидерландия чемпионати 16 туридан кейин ҳали бирорта баҳсда ғалабага эришолмади. Улар ҳозир жадвалда 5 очко билан аутсайдер бўлиб турибди.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: ESPN