“Ницца” чемпионатдаги ҳар ўйинда 25 минг евро жарима тўламоқда. Бунга сабаб нима?

Eldor Akmurzayev
22 мар 2023
“Ницца” бош мураббийи вазифасини бажараётган Дидье Дегарда ПРО лицензияси йўқ.

Шу туфайли, клуб Франция чемпионатидаги ҳар бир ўйин учун 25 минг евро жарима тўлашига тўғри келмоқда. Бироқ, “бургутчалар” раҳбарияти бундай харажатга боришга қарши эмас, чунки Дегар келганидан кейин “Ницца”нинг мағлубиятсиз серияси барча мусобақаларда 13 учрашувга етди.

Клуб 11 январдан бери мағлубиятга учрамаяпти. 36 ёшли мутахассис бунгача фақатгина “Ницца”нинг ёшлар (U17) жамоаси ва ўринбосарларига устозлик қилганди.

Жамоа ҳозирда Лига 1'нинг 28 туридан кейин 44 очко билан мусобақа жадвалида 7-ўринда бормоқда. Дегар шогирдлари Конференциялар Лигаси 1/4 финалида “Базел” билан ўйнайди.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: sport-express.ru