

"Осон ўйин бўлмади. Юзага келган имкониятлардан фойдалана олмадик ва рақиб ҳимоясини ёриб ўтолмадик. Ҳаммасини Жиддада ҳал қилишга ҳаракат қиламиз. Майдон ҳолати ёмон эди, шунга қарамай, имкон даражасида ўйнадик.
Мен Европада туғилганман ва ўша ерда ўйнаганман. Осиё муҳити мен учун янгилик ва бу ерга аста-секин мослашаяпман", — деди франциялик ярим ҳимоячи.



