

Хабар қилинишича, футболчи чап тўпиғидан жароҳат олган.
Матбуот хизматининг таъкидлашича, бош мураббий Дидье Дешам унинг ўрнига "Ювентус" ярим ҳимоячиси Адриен Рабьони чақирган. Футболчи аллақачон Франция терма жамоаси жойлашган ҳудудга етиб келган.
Эслатиб ўтамиз, французлар 2022 йил Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига саралаш доирасида Босния ва Герцеговина терма жамоасига қарши майдонга тушади. Учрашув Тошкент вақти билан 23:45 да бошланиши режалаштирилган. Шунингдек, ушбу ҳафта давомида Франция Украина ва Финляндия терма жамоалари билан ўйнайди.



