Нголо Канте футбол клуби сотиб олди

Оқил Абдубарноев
29 июн 2023
"Челси" собиқ ярим ҳимоячиси 1 июлдан бошлаб жамоани бошқариши мумкин.

Франция терма жамоаси ярим ҳимоячиси Нголо Канте Бельгиянинг 3-дивизиони вакили "Эксельсиор Виртон"ни сотиб олди. У биринчи июлдан ўз лавозимига киришади.

Янги мавсумда клуб Бельгия чемпионатининг учинчи дивизионида иштирок этади, жамоа 2022/23 йилги мавсум якунида иккинчи лигадан тушиб кетди.

Эслатиб ўтамиз, июнь ойида Канте "Челси" билан шартномаси якунланганидан кейин Саудия Арабистонининг "Ал Иттиҳод" клубига ўтганди.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: twitter.com/JacobsBen