Погбанинг акаси Бельгиянинг учинчи лигасида ўйнайди

Sherzod Nurmatov
26 июл 2024
"Эксельсиор Виртон" марказий ҳимоячи Флорентин Погба билан шартнома имзолади.

Футболчи "Ювентус" ярим ҳимоячиси Поль Погбанинг акаси саналади. Унинг аввалги жамоаси Ҳиндистоннинг "Моҳун Баган" жамоаси бўлиб, у жамоани 2023 йилнинг августида тарк этган.

Маълумот ўрнида, "Эксельсиор Виртон" Бельгия чемпионатининг учинчи дивизионида қатнашади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: L'Equipe