Неймар ёзда «Барса»га қайтиши мумкин, Захавининг агенти каталонияликлар раҳбариятини кўндиришга уринмоқда. Флик ва унинг штаби мутлақо қарши
26 фев 12:01
Янгиликлар
Неймар ёзда «Барса»га қайтиши мумкин, Захавининг агенти каталонияликлар раҳбариятини кўндиришга уринмоқда. Флик ва унинг штаби мутлақо қарши
Неймар «Барселона»га қайтиши мумкин.
Каталония клубида обрўга эга бўлган агент Пини Захави раҳбариятни бразилиялик футболчининг «Сантос» билан шартномаси тугаганидан кейин ёзда уни ўз сафига қўшиб олишга кўндирмоқчи.
Қайд этилишича, «Барселона» клуби юлдуз футболчилардан бирини сотмасдан Неймарни ўз сафига қўшиб олишига ишончи комил эмас. Бундан ташқари, Ханси Флик бошчилигидаги мураббийлар штаби бразилиялик футболчининг ўтишига мутлақо қарши. Немис мутахассиси ва унинг ёрдамчилари бундай вариант ҳақида эшитишни ҳам исташмайди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Фикрлар