UZ

Сўнгги янгиликлар

20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  4 20:15Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1 (матнли трансляция)  5 19:49Ламин Ямаль 2-3 ҳафтага сафдан чиқди  5 19:2028 ёшли Матета илк бор Франция терма жамоасига чақирилди  1 18:58Суперлига. Иккита пенальти тепилган беллашувда "Навбаҳор" бир киши кам "Хоразм" билан дуранг ўйнади  21 18:18Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар  21 17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  33 17:38Мбаппе Винисиуснинг худбинлигидан норози  14 17:10АПЛ раиси лигалар ўйин тақвими бўйича ФИФА билан курашаётганини таъкидлади  0 16:42Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан ўртоқлик баҳсларида қатнашади  0 16:26МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қирғиз Республикасидан устун келди  4 15:55"Манчестер Юнайтед" Аморимга мавсум охиригача вақт беришга тайёр  1 15:30Фабио Каннаваронинг охирги иш жойидаги маоши қанча эди?  14 14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  3 14:26"Барселона"нинг ЕЧЛ доирасидаги навбатдаги уй учрашуви қаерда ўтиши маълум  1

Неймар ёки Бензема? Янгиликлар

Неймар ёки Бензема?

Бутун дунё Украинадаги воқеаларни ҳаёжон билан кузатаётган тунларнинг бири. Францияда тарбия топган жазоирлик йигит 17 дақиқа ичида "Париж"ни маҳв этди.

 

Реал Мадрид

Карим Бензема - 61', Карим Бензема - 76', Карим Бензема - 78'

Лига Чемпионов УЕФА. Плей-офф . 1/8-тур

10/03/2022, 01:00

1
:
3
Тугади

ПСЖ

Килиан Мбаппе - 39'

Стадион: Estadio Santiago Bernabeu, 59895 томошабин

Бош ҳакам: Danny Makkelie

45'
90'
43'  Начо Фернандес
44'  Винисиус Жуниор
57'  Марко Асенсио (Родриго)
57'  Тони Кроос (Эдуардо Камавинга)
60'  Даниэль Карвахаль
61'  Карим Бензема
61'  Винисиус Жуниор
66'  Даниэль Карвахаль (Лукас Васкес)
76'  Карим Бензема
76'  Лука Модрич
78'  Карим Бензема
88'  Лукас Васкес
7'  Леандро Паредес
39'  Килиан Мбаппе
39'  Неймар
62'  Джанлуиджи Доннарумма
71'  Леандро Паредес (Идрисса Гейе)
81'  Данилу Перейра (Анхель Ди Мария)
81'  Ашраф Хакими
83'  Преснель Кимпембе
88'  Ашраф Хакими (Юлиан Дракслер)

"Пари Сен-Жермен" "Барса"дан Мессини, "Реал"дан Рамосни тортиб олса ҳам, Хелайфи азалий орзусига қовуша олмади. Биз эса кечанинг асосий қаҳрамонига эътибор қаратамиз.

Бензема билан катта йўлга чиққан Самир Насри, Хатем Бен Арфа ва Жереми Менез сингари "вундеркинд"лар аллақачон "нафақахўр" бўлишди. Карим эса Мадриднинг "янги қирол"и айланди.

2009 йилда "Қироллик клуби" нидерландияликлардан (Роббен, Хунтелар, Снейдер, ван дер Варт) воз кечиб, катта трансферларга қўл урди. Роналду (МЮ), Кака ("Милан"), Алонсо ("Ливерпуль") ва Бензема ("Лион") харид қилинди. Бошқалар кетди, франциялик форвард эса 13 йилдан бери қаймоқрангли либос билан ўйнаяпти.

2009 йилги таркибдан фақат 2 нафар футболчи ҳамон "Реал" учун ўйнаяпти (Марсело ва Бензема).

Карим келганидан кейин Руд ван Нистелрой, Эммануэль Адебайор, Гонсало Игуваин, Чичарито ва Алваро Мората Мадриддан кетишга мажбур бўлди.

Фернандо Йерро, Рауль Гонсалес, Икер Касильяс ва Серхио Рамосдан кейин "Реал"нинг сардорига айланди.

2016-17 йилги мавсумда Моратадан 2 ҳисса кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлса ҳам, испанга нисбатан камроқ тўп киритди. Роналдунинг Мадриддаги охирги мавсумида эса Ла Лигада атиги 5 та гол урди. Ана шу замонда жамоанинг кўплаб мухлислари Бенземанинг тезроқ кетказилишини хоҳлашган эди. 

У 9 йил давомида Роналдунинг соясида қолди. Ҳеч эътироз билдирмай 2-рақамли одам вазифасини бажариб келди. Криштану кетганидан кейин эса...

Шу ўринда кишининг хаёлига беихтиёр Неймар келади. Мессининг соясида қолишдан қўрқиб, Парижга кетган бразилиялик футболчи бугун Лео билан биргаликда Бенземаси бор "Реал" қаршисида ожиз қолди...

Сизнингча, қай бири каттароқ футболчи: Неймар ёки Бензема?

Муаллиф :
Рейтинг: +35   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика