Неймар: "Улар билан бирга бир жамоада бўлиш мароқли"

Mirjalol Normatov
10 апр 2022
ПСЖ футболчиси Неймар жамоадошлари Лео Месси ва Килиан Мбаппе ҳақида гапирди.

"Мавсумда илк марта хет-трик қайд этдим, бундан хурсандман. Аммо асосийси ғалаба бўлаётгани, футболчилар ўз ишига сидқидиллик билан ёндашаётгани мени янада қувонтиради.

Афсуски, барчамиз энди яхши ҳолатга келиб бораётганимизда мавсум якунланмоқда. Бироқ бугунги кўрсатган ўйинимиздан фахрланишимизни бемалол айта оламан.

Ақлли футболчилар билан бирга ўйнаш осонроқ. Лео ва Килиан - ажойиб футболчилар. Улар билан бир жамоада бўлиш мароқли", - деди Неймар.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal