Неймар ПСЖ мағлубиятидан сўнг Кампушга: "Сен менинг мураббийим эмассан"

Aslanov Jasurbek
23 фев 2023
Неймар ва Луиш Кампуш ўртасидаги можаро ҳақида маълумотлар пайдо бўлди.
ПСЖ "Монако"дан учраган мағлубиятидан (1:3) сўнг Неймар ва Маркиньос клубнинг футбол ишлари бўйича маслаҳатчиси (Кампуш) билан тортишиб қолишди. Кампуш биринчи бўлимдан сўнг баъзи футболчиларга норозилигни очиқчасига намоён қилди.

Маълумотларга кўра, Неймар Кампушга шундай деган: "Сен мен билан суҳбатлаша олмайсан, мураббийим эмассан".

Бразилиялик футболчи "Бавария"га қарши Чемпионлар лигаси нимчорак финал баҳси олдидан Кампуш билан можаро бўлганини тасдиқлади.

"Фикрларимиз тўғри келмади. Бунақаси ҳар куни бўлиб туради, аммо мен уларнинг барчасини яхши кўраман. Бу ҳудди севган қизимдек. Футбол фақат муҳаббат ва дўстликдан иборат эмас. Баъзида тортишув ҳам бўлиб туради" - дейди Неймар.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: GFFN