Неймар Пеленинг рекордини таркорлашига 2 та гол қолди

Eldor Akmurzayev
28 сен 2022
Бразилия ТЖ ўртоқлик ўйинида Тунисни 5:1 ҳисобида ер тишлатди.

Учрашувда “пентакампеонлар” форварди Неймар пенальтидан рақиб дарвозасини ишғол этишга эришди. 30 ёшли ҳужумчи термадаги голлари сонини 75 тага етказди. Бу борада рекордчи эса Пеле ҳисобланади – 77 та гол.

Шунингдек, Неймар мавсум стартидан ўрин олган 13 баҳсда 22 очко (12 гол+10 ассист) тўплади.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: sports.ru