Неймар "Озоди" стадионидаги ҳолатни мазах қилди
02 окт 2023 13:54
Янгиликлар
Неймар "Озоди" стадионидаги ҳолатни мазах қилди
Бразилиялик футболчининг жамоаси бугун Эрондаги ушбу стадионда ўйин ўтказади.
"Ал Ҳилол"нинг бразилиялик ҳужумчиси Неймар Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи доирасида "Нассажи Мазандаран"га қарши ўйин олдидан учрашув ўтказиладиган "Озоди" стадиони майдонини масхара қилди.
Саудия Арабистони лигасининг Твиттер платформасидаги расмий саҳифасига бўлажак тўқнашувдан олдин стадион ҳолати акс этган видео юкланди. Унга Неймар: "Бу ерда ўйин ўтказиш имконсиз" - дея изоҳ қолдирган.
Эслатиб ўтамиз, турнирнинг илк турида "Ал Ҳилол" ўз майдонида "Навбаҳор" билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаганди. "Нассажи" эса "Мумбай Сити" дарвозасига жавобсиз иккита тўп киритган.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Фикрлар