

"Биз Лео билан анчадан бери танишмиз. Мен унга майдонда ва машғулотларда ёрдам бердим, кўп гаплашдик. Унга осон бўлмади, чунки у кўп йиллардан бери "Барселона"да яшарди. У ва унинг оиласи учун кўп нарса ўзгарди. Бироқ ҳозир Парижда ўзини уйдагидек ҳис қиляпти. Мен у учун ҳаммаси осон бўлишини хоҳлайман. Олдинда бизни жуда кўп ишлар кутиб турибди, буни уддалай оламиз", – деди Неймар.
30 ёшли Неймар жорий мавсум 8 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди. 35 ёшли Месси 8 та учрашувда 4 та гол урди ва 6 та голга ассистентлик қилди.



