

"Килиан билан жуда яхши муносабатдамиз. Уни "тилла бола" деб атайман. Мбаппе футбол тарихидаги энг яхши футболчилардан бири бўлади ва бу йўлда унга ёрдам бераман. Бир-биримизни ака-укалардек ҳис қиламиз. Майдонда ўзаро тушунишимиз жуда яхши. "Олтин тўп" учун курашганимда Месси билан ҳам шундай муносабатда эдик" - Неймар.



