UZ

Сўнгги янгиликлар

13:17"Ювентус" Рэшфорд билан шартнома имзоламоқчи  0 12:26Зинченко Лондоннинг бошқа клубига ўтиши мумкин  0 11:58"Ньюкасл" 55 млн фунтлик трансферни амалга оширди  1 11:32"Реал" Мак Аллистерга қизиқмоқда, аммо...  2 11:00Родриго “Арсенал“га ўтиши учун аниқ бир талабни қўйди  9 10:34А Сериянинг яна бир тўпурари Саудияга йўл олиши мумкин  1 09:24Допинг сабаб икки йил футбол ўйнамаган жаҳон чемпиони Б Серия жамоасига ўтди  1 08:55“Реал“ ҳужумчиси икки ойга сафдан чиқди  2 08:27Томас Мюллер фаолиятини Европанинг кутилмаган жамоасида давом эттириши мумкин  0 07:58“Реал“ 90 миллионга таянч ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи  4 07:32Луи ван Гал саратон касаллигини енгганини эълон қилди  1 00:49"Кристал Пэлас" "Лион" туфайли Европа лигасида иштирок эта олмайди. Нега?  5 00:05Муҳаммадали Ўринбоев "Антверпен" таркибида дебют қилди  6 23:58Флик тер Штегенга янги мавсум асосий дарвозабони бўлмаслигини айтди  7 23:14Модрич: "Мен доимо "Реал" мухлиси бўлиб қоламан"  2

Невилл: "Салоҳ "Реал" ёки "Барселона"да ўйнашни хоҳлайди" Янгиликлар

Невилл: "Салоҳ "Реал" ёки "Барселона"да ўйнашни хоҳлайди"

"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси Гари Невилл "Ливерпуль" вингери Муҳаммад Салоҳнинг испан грандларидан бирига ўтишни хоҳлаётганини таъкидлади:

"Менимча, "Ливерпуль" мухлислари Салоҳга нисбатан садоқат ва муҳаббатларини тўлиқ намойиш қилмайдилар. Улар мисрлик футболчининг "Реал"да ўйнашни хоҳлаши ёки "Барселона"га ўтиш ҳақида ўйлаётганини билишади. Бу Салоҳни танқид қилиш эмас. Мен Дэвид Бекхэм, Руд Ван Нистелрой ва Криштиану Роналду билан ўйнаганман. Улар "Олтин тўп"ни ютиш, доимий диққат марказида бўлишни хоҳлаганлари туфайли "Реал"га ўтишганди.

Ўйлашимча, Мерсисайд клуби ишқибозлари Салоҳда ҳам шундай хоҳиш борлигини билишади. У қачондир шундай қилади. Ишонаманки, Муҳаммад охир-оқибат "Ливерпуль"ни фаолиятида трамплин вазифасини ўтаб бергани билан хотирлайди. У юқори чўққиларни забт этишни хоҳламоқда. Очиқчасига айтадиган бўлсам, аксар футболчилар учун "Реал" ва "Барселона" энг юқори чўққи ҳисобланади".

Райола Невиллнинг танқидига жавобан: "Унинг ўзи дўзахга тушиши мумкин"

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика