Невилл: "МЮ мавсумни кучли бешликда якунламайди"
09 окт 2023 19:15
Янгиликлар
Невилл: "МЮ мавсумни кучли бешликда якунламайди"
"Манчестер Юнайтед" собиқ футболчиси Гари Невилл "қизил иблислар"нинг жорий мавсумдаги натижаси муваффақиятсиз бўлади деб ҳисоблайди.
8 турдан сўнг МЮ АПЛ жадвалидаги етакчилардан 8 очкога ортда қолиб, 10-ўринни эгаллаб турибди.
"Манчестер Юнайтед" мавсумни биринчи бешликда якунлайди деб ўйламайман. Бундан ҳайратдаман, чунки 6-7 ҳафта аввал улар жадвалда учинчи эди, аммо ҳозирги вазиятни кўриб шуни айта оламан - дарвозабон ҳали жамоага мослашгани йўқ, у "Брентфорд"га қарши баҳсда тўпни қайтариши керак эди.
Агар посбонингиз жамоага кўникмаса ва бундан беқарорлик юзага келса, бу жиддий муаммоларга олиб келади. Мен ўйнаган пайтларда ҳам "Юнайтед"да шундай бўлган" - дейди Невилл.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Фикрлар