UZ

Сўнгги янгиликлар

07:44"Нефтчи" бу йил меҳмонда ютқазмаяпти, олдинда "Пахтакор" имтиҳони кутмоқда  0 07:20Факт. "Сўғдиёна" 6 йилдан сўнг Жиззахда ОКМКни ютди  0 06:46Суперлига. Бугун ўзбек Эл Классикоси бўлиб ўтади  6 01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  1 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  1 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  5 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  11 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8

Невилл "Арсенал" - "Сити" ўйини ҳақида: "Родри йўқлиги имкониятларни тенглаштиради" Янгиликлар

Невилл "Арсенал" - "Сити" ўйини ҳақида: "Родри йўқлиги имкониятларни тенглаштиради"

Гари Невилл "Арсенал" ҳамда "Манчестер Сити" ўртасида ўтказиладиган баҳс ҳақида фикр билдирди.

Жамоалар АПЛнинг 8-тури доирасида 8 октябрь куни майдонга тушишади. "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Родри "Ноттингем Форест"га қарши баҳсда қизил карточка олгани учун баҳсни ўтказиб юборади.

"Родри сўнгги икки йилда "Сити"да яхши ўйин намойиш этди. У жиддий ўсишга эришди, ўз позициясида қолганлардан анча яхши футболчи. Икки ҳафтадан кейин бўладиган баҳсда Деклан Райс "Арсенал"га ёрдам бера олармикан ёки йўқ?

"Арсенал"нинг айни дамдаги энг катта муаммоси улар икки очко йўқотгани эмас, Сака ва Райс бир неча ҳафтага сафдан чиққани, чунки улар жуда муҳим футболчилар. Райс - ҳақиқий маҳлуқ ва агар улар 90 дақиқа майдонда бўлишганида, ғалабани илиб кетишарди.

Родри - ажойиб футболчи, "Сити" етакчиси ва шанба куни уни қилган ишидан нега Пеп ғазабда эканлигини яхши тушунаман. Родри "Арсенал"га қарши ўйнамаслиги имкониятларни тенглаштиради, чуник "Сити"да унинг ўрнини эгаллай оладиган ҳеч ким йўқ. Бироқ бу баҳона бўла олмайи, жамоада иқтидорлар етарлича.

Агар Холандни ҳисобга олмасак, чунки унинг ўрнини тўлдиришнинг иложи йўқ, ушбу баҳснинг икки энг муҳим футболчиси Родри ва Деклан Райс бўлади. Шу сабабли Родрининг йўқлиги катта аҳамият касб этади, "Арсенал" эса икки ҳафта ичида Райсни сафга қайтариши керак" - дейди "Манчестер Юнайтед" собиқ футболчиси.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика