Нето "Вест Хэм"га ўтиши мумкин. "Барселона" дарвозабонни 12 млн еврога сотишга тайёр

Alisher
24 май 2021
"Барселона" дарвозабони Нето мавсумлар оралиғида АПЛга йўл олиши мумкин.

"Вест Хэм" Европа Лигасидаги иштирок сабаб 31 ёшли бразилияликни харид қилишга қарши эмас.

Каталонияликлар маошлар миқдорини камайтириш учун Нетони 12 миллион евро эвазига сотишга тайёр.

Дарвозабоннинг "Барса" билан тузган шартномаси 2023 йилнинг июнига қадар мўлжалланган.


AlisherМуаллиф
Манба: mundodeportivo.com