UZ

Сўнгги янгиликлар

12:34Марлен Чобанов Ироқ чемпионатига йўл олди  0 12:13"Хоразм" етакчиларидан бири билан шартномани узайтирди  1 11:05"Реал Мадрид" ПСЖ футболчисига 90 миллион евро беришга тайёр  0 10:41"Динамо"дан навбатдаги юриш. Жамоа Буркина-Фасо терма жамоаси футболчиси билан шартнома имзолади  6 10:19Марадонанинг йиртилган формаси кимошди савдосида жуда қимматга сотилди  3 09:51"Реал" футболчиси Саудияга кетмоқчи, бироқ унга ПСЖ жиддий қизиқмоқда  0 09:23"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи клубнинг келажаги бўладиган футболчи ҳақида гапирди  0 08:55ESPN "Реал Мадрид"да Хаби Алонсо ўрнини эгаллаши мумкин бўлган асосий номзодни эълон қилди  3 08:30"Каттақўрғон" катта футбол учун дастлабки қадамларни ташлади  1 08:01Ўзбекистонлик футболчи Косово жамоаси билан шартнома имзолади  7 07:29Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Андижон"га ўтишга яқин  15 00:30"Реал" ёзда Пасни "Комо"дан 9 млн еврога сотиб олишга қарор қилди. Нико қайта сотилмайди  0 23:41"Реал" Карвахалга ўринбосар топди  1 23:04Хаби Алонсо "Реал"дан учта юлдузни сотиб олишни сўради  5 22:15“Барселона” ва “Ювентус” “Борнмут” футболчисига қизиқмоқда  0

Неъматулла Қуттибоев: "Ҳали ҳеч ким ҳеч нарса йўқотмади. Кураш сўнгги тургача давом этади" Янгиликлар

Неъматулла Қуттибоев: "Ҳали ҳеч ким ҳеч нарса йўқотмади. Кураш сўнгги тургача давом этади"

Про-лиганинг 15-тури доирасида "Локомотив" - "Арал" учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Неъматулла Қуттибоев матбуот анжуманида қатнашди.


- "Локомотив"ни ғалаба билан табриклайман. Бугун қизиқ ўйин бўлди. Иккинчи бўлимда рақиблар гол уриб кетди. Бизда эса футболчиларимиз уч марта бирга-бир чиқиб гол ура олмади. Бизда ғалаба қозониш учун етарлича вазиятлар бўлди. Бугун жамоам ёмон ўйнамади, айниқса иккинчи бўлим охирларида яхши ҳаракат қилдик. Яна бир марта такрорлайман, бундай ўйинларда ютиш учун гол уриш керак.

- Статистика шундайки, "Локомотив" ўз майдонида "Арал"ни мағлуб қилади, "Арал" эса ўз майдонида "Локомотив"ни. Бу сўнгги тургача давом этармикин?

- Худо хоҳласа. Энди биз "Локомотив"ни ўз майдонимизда мағлуб этамиз.

- Суперлига учун кураш сўнгги тургача давом этармикин?

- Ҳозир Суперлига учун учта жамоа кураш олиб бормоқда. Ҳали ҳеч ким ҳеч нарса йўқотмади. Кураш сўнгги тургача давом этади деб ўйлайман.

- "Арал" жамоасига мавсум бошида қандай вазифа қўйилганди ва бу қанчалик амалга оширилмоқда?

- Ҳар ўйиндан кейин шу савол берилади. Вазифамиз - ҳар ўйинда майдонга чиқиб, ғалаба қозониш ва мухлисларни хурсанд қилиш. 

- Бугун биргина вазият ўйин тақдирини ҳал қилди. Ушбу вазият ҳақида фикрингиз. Ўша пайтда жамоа қандай хатога йўл қўйди?

- Ҳимоячиларимиз чуқур ҳимояланди, уч марказий ҳимоячи бир-бирига қараб қолди. Яримта вазият эди. Таянч ҳудудида эса футболчилар эътиборсизликка йўл қўйишди. Шу хатонинг ўзи ўйин тақдирини ҳал қилиб кетди.

- Бугун 6 очколик ўйин бўлди деб ҳисоблайсизми?

- Ҳа. Айниқса биз учун.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика