

"Учрашув бошида қийналдик. Сабаби биринчи лига клуби бизга қарши бор кучлари билан ўйнашди ва биздан кучсиз эмасликларини кўрсатишга уринишди. Аммо майдонда биз класс борасида "Зомин"дан устунроқ эдик. Рақиб сафида ёшлар кўплигини кўрдим, уларнинг келажаги бор. Бир неча вазиятларда гол ура олмадик. Дублга эришдим? Барчаси оддий, керакли вақтда керакли жойда пайдо бўлдим. Сербияда ҳам, Ўзбекистонда ҳам барча жойда кубок бу кубок. Унда кучсиз жамоа кучли рақибни мағлуб этиб қўйиши мумкин. Кубок худди лотореяга ўхшайди, омад келса ғалаба қозониб кетасан", - дейди Неманья Йованович.





