

"Энг яхши дриблингчи? Бу албатта мен эмас. Чунки менинг позициям дриблингни талаб қилмайди. Шу боис ўзимни шуни қилишим шарт, деб ҳисобламайман. Жамоадаги икки ҳужумчи Мейсон Гринвуд ва Маркус Рашфордни кўрсатган бўлар эдим",- дея Матичнинг сўзларидан иқтибос келтиради манчестерликлар матбуот хизмати.



