UZ

Сўнгги янгиликлар

17:36Бруну Фернандеш тахминан 1 ойга сафдан чиқди — ОАВ  0 17:05Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди  9 16:38ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон йилни 50-ўринда якунлади  10 16:21Африка Кубоги ғолиби қанча маблағ ишлаб олиши маълум бўлди  0 15:46Игорь Сергеев йил футболчиси бўлишда Жамшид Искандеровни қанча фарқ билан ортда қолдирди?  3 15:20Ўзбекистон футзал терма жамоаси ёпиқ эшиклар ортида ўтган ўйинда Россияга имкониятни бой берди  2 15:04"Динамо" янги мавсумга тайёргарликни Самарқандда бошлайди  2 14:35Канте, Фабиньо, Бергвейн, Бензема... "Насаф"нинг Элит ОЧЛ 6-туридаги рақиби ҳақида  6 14:10"Чемпионлик? Бу қўлимиздан келадиган иш" — Равшан Ҳайдаров  6 13:35Nike, Adidas ёки Under Armour? Жаҳон брендлари Мбаппе учун курашга киришди  0 13:00Сеҳргарлик, ғаройиб можаролар ва буюк камбэк. Африка Миллатлар кубоги ҳақида 10 та ғайриоддий факт  1 12:56"Пахтакор" ижарадаги икки футболчисини ортга қайтаради  4 12:47Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" ўйини бошқа стадионда ўтказилади  2 12:30"Локомотив" беларуслик хавбекка кўз тикди  3 12:12TVCOM'да бугунги тақвим: Италия Суперкубоги финали, Элит ОЧЛ ва бошқалар  2

Нега Лутфуллин 3 та ўйинга тайинланди? Маъмур Саидқосимов жавоб берди Янгиликлар

Нега Лутфуллин 3 та ўйинга тайинланди? Маъмур Саидқосимов жавоб берди

Бугун ЎзФҲМ Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган ўйинларда ишлайдиган ҳакамлар рўйхатини эълон қилди.

Эътиборлиси, Рустам Лутфуллин шу турнинг ўзида бир йўла учта учрашувда ишлайдиган бўлди. Лутфуллин "Андижон" - "Насаф" баҳсида бош ҳакам вазифасини бажарса, "Нефтчи" - "Қўқон-1912" ва ОКМК - "Пахтакор" ўйинларида эса VAR ҳаками бўлади. Хўш, нега бундай бўлди? Вазиятга ЎзФҲМ директори вазифасини бажарувчиси Маъмур Саидқосимов ойдинлик киритди.

"Хабарингиз бор, айни пайтда 3 нафар ФИФА ҳаками Фирдавс Норсафаров, Акобирхўжа Шукуруллаев ва Абдурашид Худойберганов хизматидан фойдалана олмаймиз. Улар ўтган йилдан буён Суперлигада ишлашмаяпти. Ҳозирча уларни ўйинларда тайинлай олмаймиз. Шу сабабли бизда сифатли VAR ҳаками етишмовчилиги кузатилмоқда. Фирдавс Норсафаров VAR ҳаками сифатида жуда яхши ишлайди.

1-турда кўплаб ўйинларда VAR ҳаками сифатида аёллар ишлашди, камчиликлар бор, йўқ эмас, тажриба ўйинлар орқали келади. Аммо 2-турдаги муҳим ва марказий учрашувлар кўпроқ, шу боис сифатли ҳакамликни биринчи ўринга қўйганимиз учун Рустам Лутфуллинни мажбуран иккита баҳсга VAR'га қўйдик. Ёш ҳакамларни ҳам секин-аста ўйинларга тайинлаб тажрибани ошириб борамиз, чунки ҳакамлар ўртасида рақобат қанча кучли бўлса шунча яхши", - деди Маъмур Саидқосимов.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика