80 миллионлик Хамес «Реал»да нега инқирозга учради?
03 май 2018 11:26
Янгиликлар
80 миллионлик Хамес «Реал»да нега инқирозга учради?
Хўш, у нега испан жамоасида ўйнаб кета олмади? Goal нашри бу ҳақида мулоҳаза юритди.
«Реал Мадрид» трансфер бозорида янги юлдузни олиб келмоқчи эди. 2013-14 йилги мавсум якунида Чемпионлар Лигасини ютиб олгандан кейин ҳам Флорентино Перес жамоасига яна бир янги юлдуз олиб келиб, «қаймоқранглилар»ни энг яхши жамоага айлантириш ниятида юрган эди. Бунинг учун у 80 миллион еврога Хамес Родригесни сотиб олди.
Аслида мадридликлар ўз сафига Луис Суаресни олиб келиш ниятида эди. Аммо уругвайлик ҳужумчи «Барселона»га кўчиб ўтгач, улар ўз эътиборини Хамесга қаратишди. У айнан шу йили бўлиб ўтган Мундиал кашфиётлардан бирига айланган эди.
Неймар 222 миллион еврога «Барселона»дан «Пари Сен-Жермен»га кўчиб ўтганидан кейин 80 миллион евронинг қадри жуда пастдек туюлади. Аммо бундай маблағ 2014 йилда жуда кўп ҳисобланарди. Афсуски Хамес ўзига тўланган пулларни умуман оқламади.
Дастлаб у ижобий таассурот қолдирди. «Сантяго Бэрнабэу»да кечган уч мавсумдан дастлабкиси осонроқ кечди. Шунга қарамай, пойтахт жамоаси мавсумни совринсиз якунлади ва бош мураббий Карло Анчелотти жамоа бошқарувини тарк этди. Клубнинг азалий рақиби «Барселона» эса ажойиб ўйин кўрсатиб, требл қайд этди.
Рафа Бенитес Анчелоттининг ўрнига олиб келинди. Испаниялик мураббий Хамесни заҳирада қолдириб Каземирони асосий таркибга қўшганида ОАВ ва мухлислар томонидан жиддий танқидга учради. У клуб президенти ва кўпчиликнинг «талаб ва истакларини инобатга олиб» «Эл Класико»га қарши учрашувда асосий таркибда Хамес ва Данилоларни туширди. Аксига олиб мадридликлар азалий рақибидан йирик 4-0 ҳисобида мағлубиятга учради. Тез орада Бенитес ҳам клуб президентининг унга билдирган ишончига қарамай жамоадан кетди.
Зинедин Зидан эса клубнинг ёш ўринбосарлари жамоаси – «Кастилья»дан асосий жамоа бошқарувига ўтди. Ҳамма ундан клуб рамзларидан бири – Хамесни асосий таркибга қайтаришига умид қила бошлади. Аммо у ҳам ярим ҳимояни Каземирога ишониб топширди. Мавсум якунида Хамес клуб сафида атиги 21 ўйинда майдонга тушди.
Кейинроқ барчаси маълум бўлдики, колумбиялик футболчи Зиданнинг режаларига умуман кирмайди. У ўтган мавсумда Чемпионлар Лигасида атиги 35 дақида ўйнади. Бу ват ичида «Реал» икки маротаба совринни ўзиники қилиб олди.
Охирида жамоани у ва Иско тарк этиши кутилаётган бир пайтда, испаниялик футболчи ўз ўйинини кучайтира олди. Ёш иқтидорли Марко Асенсионинг пайдо бўлиши эса колумбиялик футболчини эътибордан четда қолишига олиб келди.
“Мен унинг кетишини истамагандим, - деди Зидан ўтган ҳафтада «Бавария»га қарши учрашувдан олдин берган интервьюсида – У кўпроқ ўйнашни истарди ва мен буни тушунаман. Менда ҳеч қачон Хамес билан муаммолар бўлмаган. У кўпроқ ўйнашга муҳтож эди, бори шу.”
Қўшимча қилиб, «Бу мураббий учун энг қийин нарса. У кўпроқ мотивацияга эга чунки у футболчи. У ҳаммасини яхши бажаришни истайди. Агарда кимдир менда Хамесга нисбатан адоват бор деб ўйласа, адашади. У буюк футболчи.»
Хамес ўтган мавсум якунида икки йиллик ижара асосида «Бавария»га кўчиб ўтди. Аммо у Германияда ўзини ўнглаб олиши вақт талаб қилди. Анчелотти қўли остида қийин стартни бошлаган Хамесга Юпп Хайнкес катта ёрдам берди.
«У озгина тушкунликка тушганди, - дейди Хайнкес ўтган ҳафтада берган интервьюсида – Мен у ҳақида қайғурдим, у билан бир неча маротаба гаплашиб олдим. Вақт ўтиши билан ўзига ишонч ҳосил қилди. У жамоа ичида ўзини яхшироқ ҳис қилади.»
Мадрид клуби унинг шартномасига йирикроқ рақамни ёзиб қўйишга умид қилганди, бироқ бу амалга ошмади. Ярим ҳимоячи келаси йил ёзида анчагина ҳамёнбоп нархда – 42 миллион еврогача трансфер баҳоси тушиши маълум. Янаги йилда эндигина 28 ни қарши оладиган футболчи айни вақтда фаолиятининг чўққисида турибди.
Аммо унинг собиқ жамоаси уни ортга қайтаришни ҳаёлига ҳам келтираётгани йўқ. Колумбиянинг собиқ дарвозабони Рене Игита уни дунёнинг исталган жамоасида ўйнай олади дея фикрини билдирди. Аммо, «Реал Мадрид»да эмас!
Эркин Ғайбуллаев таржимаси
Фикрлар